09.08.2017
17-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 12 август куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Обод” учрашувини Акмал Раҳимов бошчилигидаги ҳакам бригадаси бошқариб борадиган бўлди.
Акмал Раҳимов Олий лигада бош ҳакам сифатида биринчи марта фаолият юритади.
Андижонлик ҳакам бундан жамоамизнинг Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги биринчи учрашувини бошқарганди. Қўқонда ўтказилган ўша ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Олий лига
17-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), С. Ермеев (Тошкент), С. Ульфатов (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.