11.08.2017
Учрашув ўринбосарларимиз учун омадли бошланди. 9-дақиқада ҳисоб очилди. “Обод” жамоасининг собиқ аъзоси Дониёр Ҳасанов рақиб дарвозасини ишғол этди. Голдан кейин меҳмонлар ҳам бироз жонланишди. Тошкентликлар вақти-вақти билан ҳужумга ўтиб туришди.
31-дақиқа ўтиб бораётган паллада меҳмонлар жарима тўпидан кейин ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Миржаҳон Мираҳмадов бўлди.
34-дақиқада вакилларимиз қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Аваз Маматхўжаевнинг оширган тўпига жамоадоши етиб кела олмади.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринмасин, мухлисларга бошқа гол кўриш насиб этмади.
Иккинчи таймни футболчиларимиз шиддатли бошлашди. 58-дақиқада Дониёр ҳасановнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
69-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов чанотдан ёриб кириб тўпни шеригига ўзатганди. Рақиб ҳимоячилари тўпни қайтариб қолишди.
78-дақиқасида футболчиларимиз олдинга чиқиб олишди. Ўйиничларимиз томонидан ташкил этилган чиройли комбинацияни Муҳаммаданас Ҳасанов гол билан якунлади.
90-дақиқада ўринбосарларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аваз Маматхўжаев уни аниқ амалга оширди ва ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Қолган дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида шиддатли ҳужумларни ташкил этган футболчиларимиз юзага келган имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.
Шу тариқа, Муҳсин Низомиддинов шогирдлари иккинчи даврадаги биринчи ғалабаларни қўлга киритишди ва очколар сонини 34 тага етказиб олишди.
Ёшлар лигаси
17-тур
“Қўқон-1912” – “Обод” – 3:1 (1:1)
Ҳакамлар: Б. Юлчараев, Ж. Ҳакимов, Қ. Собиров, С. Раҳмонов.
Голлар: Дониёр Ҳасанов – 9, Муҳаммаданас Ҳасанов – 78, Аваз Маматхўжаев – 90 (пен). – Миржаҳон Мираҳмадов – 31.
“ Қўқон-1912”: 16. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойюек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 20. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Маъмур Раҳимов, 90. Дониёр Ҳасанов, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 19. Достон Мелиқўзиев, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 26. Бахтир Абдубаннонов, 33. Аваз Юсуфжонов, 55. Мўмин Содиқжонов.
“Обод”: 40. Убайдулло Иноятуллаев, 3. Аббос Исроилов, 4. Абдулборий Олимов, 7. Ҳусанбой Ғаниев, 8. Дониёр Ёқубжонов, 9. Миржаҳон Мираҳмадов, 10. Отабек Пардабоев, 20. Муҳаммад Комилов, 44. Жаҳонгир Омонов, 50. Ислом Исроилов, 77. Дилмуров Жўрабоев.
Захира: 24. Исломбек Юсуфжонов, 2. Сарвар Рихсибоев, 11. Шердор Тўхтасинов, 30. Исмоил Жасурхўжа, 66. Камрон Дўстмуҳаммедов.