ҲИСОБДА АКС ЭТМАГАН УСТУНЛИК

12.08.2017

Дастлабки дақиқалардан футболчиларимиз шиддат билан бошлашди. 1-дақиқадаги ҳужумда Бердиевнинг боши билан берган зарбаси ўхшамади.

5-дақиқада Носир Отақўзиев бирга-бир вазиятга чиқиб кета олмади. Рақиблар уни жарима майдончаси нида жамоамиз сардорини тўхтатиб қолишди.

14-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Азиз Ашуров ўз маҳоратини намойиш этиб, жамоамизни голдан сақлаб қолди.

Кетма-кет амалга оширилган жарима тўплари хавфли чиқди. Бироқ улардан самарали фойдалана олмадик.

18-дақиқада Акрамов-Бердиев комбинацияси. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Отақўзиев – Райевац комбинацияси бесамар якун топди.

25-дақиқада вакилларимизнинг ажойиб комбинациясини Жавоҳир Сидиқов гол билан якунлади. Жавоҳирнинг зарбаси чиройли бўлганини эътироф этиш жоиз.

Ушбу гол куни кеча қиз фарзанлди бўлган Жамшид Жасановга бағишланди. 31-дақиқа Райевац катта тезликда тўпни жарима майдончаси томон оширди. Лекин ушбу тўпга вакилларимиз етиб кела олишмади. 36-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Санжар Тўрақуловнинг боши билан берган зарбаси анча хавфли кўриниш олди.

41-дақиқада меҳмонлар яна бир хавфли қарши ҳужум ташкил этишди. Сўнгги зарбага аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз жуда фаол бошлашди. 52-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди. Қувондиқ Рўзиев  захирадан майдонга тушиб, ўйинимизни кучайтириб юборди. 65-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган зарбасини меҳмонлар  посбони ўшлаб олди.

Бугун “Обод” дарвозабони Шохрух Эшбўтаев яхши ўйин намойиш этди. У бир неча вазиятда жамоасини муққарар голлардан сақлаб қолди.

73-дақиқа Суҳроб Бердиев деярли бирга-бир вазиятда тўпни рақиб дарвозаси томон тепди. Дарвозабонга теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

75-дақиқа Жавоҳир Сидиқовнинг шедевр юриши гол билан якунлашини мумкин эди. Бироқ Эшбўтаев ўз ўрнида.

81-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Тўп рақибнинг қўлига теккандек кўринди. бош ҳакамнинг фикри эса бошқача бўлди.

Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз бор эътиборларни ҳужумга қаратишдиди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Натижада худди ўтган йилдагидек 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

 

Олий лига

17-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Обод» (Тошкент) – 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), С. Ермеев (Тошкент), С. Улфатов (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

Голлар: Жавоҳир Сидиқов – 25.

“Қўқон-1912”:  12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (11. Андрей Сидоров-79), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев (98. Хушнуд Авилов-90), 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (70. Қувондиқ Рўзиев-46).

Захира: 12. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 25. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Обод”: 47. Шохрух Эшбўтаев, 18. Санжар Тўрақулов (83. Достон Абдураҳмонов-90), 44. Темур Васильев, 53. Абдурасул Комилов, 55. Алишер Мирзаев, 57. Босит Раҳимов,  58. Рустам Аъзамов, 73. Бурҳон Усмонов (9. Павел Соломин-56), 77. Темур Толипов (97. Миржаҳон Мираҳмадов-80),  88. Элбек Равшанов, 99. Обид Ҳакимов.

Захира: 45. Темур Ғаниев, 59. Муҳаммад Комилов, 74. Ғулом Ўрунов, 83. Достон Абдураҳмонов, 96. Иброҳим Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО