12.08.2017
“Қўқон-1912” – “Обод” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Обод” бош мураббийи Андрей Демченко иштирок этди.
- Бугун кучли рақибга қарши майдонга тушдик. Қўқонликлар бугунги ўйинда бежизга кучлилар қаторида юришмаганини исботлашди. Жамоа анча шаклланган. Бугунги ўйинда рақиб кучли эканлигини яққол намойиш этди. Ҳар икки жамоада вазиятлар бўлди. Бизда ҳисобни тенглаштириш имконияти бўлди. Рақибимизда ҳам ҳисобни ошириш имкониятига эга бўлди.