12.08.2017
“Қўқон-1912” – “Обод” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
- Бугунги ўйин мухлисларимизга манзур бўлгани аниқ. Ҳужумкор ўйин бўлди. Икки тайм тўлиқ устунликка эришдик. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Энг асосийси ғалаба қозондик. “Обод” жамоаси кеч йиғилгани сезилиб турибди. Жамоа ҳали шаклланиб кетиши мумкин. Филип Райевацнинг ўйини қовушмагани боис, иккинчи тайм бошида уни алмаштирдим. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришгани учун.