25.08.2017
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Муҳиддин Абдувалиевнинг туғилган куни. Бугун Қўқон футболи афсоналаридан бири бўлмиш Муҳиддин ака 47 ёшни қарши олишмоқда.
Шу муносабат билан, “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан Муҳиддин акани чин юракдан табриклаймиз.
У кишига сиҳат-саломатлик, мураббийлик фаолиятида омад тилаб қоламиз.