26.08.2017
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот-анжуманининг икикнчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
Бугун чиройли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа мухлисларбоп ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда ҳам иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Бугун болалар борларини бериб ўйнашди.
Ўз майдонимизда ҳар бир рақибга қарши кучли ўйнаймиз. Бизнинг мақсадимиз ҳужумкор футбол намойиш этиш. Биз ҳамиша чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Шогирдларимга ҳам шуни тушунтириб боряпмиз. Мухлисларимизга бугун бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик изҳор этаман.