03.09.2017
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кеча жамоамиз Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Жанубий Корея сафаридан қайтган бош мураббий Нўъмон Ҳасанов машғулотларни олиб бормоқда. Шунингдек, барча футболчилар жамоа ихтиёрига етиб келишди.
Футболчиларимиз 20-тур доирасидаги “Динамо”га қарши ўтказиладиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашуви 7 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади.