03.09.2017
Айни кунларда барча ватанимиздаги футболсевар инсонлар 5-сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралашидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсини интиқлик билан кутишмоқда. Шу жумладан Қўқонлик футбол мухлислари ҳам ватанимиз жамоасини ўта муҳим баҳсда қўллаб-қувватлашни ният қилишган.
Терма жамоа ўйини ўтгач Ўзбекистон миллий биринчилиги давом этади. 7-сентябрь куни жамоамиз футболчилари Самарқанд шаҳрида , “Динамо” жамоасига қарши майдонда саф тортишади.
Самарқанддаги стадионда Қўқонлик мухлислар учун 10-сектор ажратилган. Чипталар нархи 7 000 сўмдан қилиб белгиланган. “Қўқон-1912” мухлислар клуби сардори Илхомжон Қундузовнинг бизга маълум қилишича Самарқандга бир кун олдин боришни истаган мухлислар учун , Регистон мажмуаси яқинидан арзон нархларда турар жойлар ҳозирлаб қўйилган. Бу борада мухлислар И Қундузовга +99890 508-77-99 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.