15.09.2017
Учрашувни вакилларимиз фаол бошлашди. 1-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Маъмур Раҳимовнинг зарбасини меҳмонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.
7-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга яқин келишди. Дарвозабонимиз Ислом Абдуллаев икки марта жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди.
25-дақиқа ўтиб бораётган паллада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Муҳаммаданас Ҳасанов шериклари бошлаб берган ҳужумни самаралари якунлади. Бу Муҳаммаданас Ҳасановнинг ушбу мавсумдаги ўринбосарларимиз сафидаги 10-голи бўлди.
Орадан икки дақиқа ўтиб, муборакликлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Сўнгги паллада ҳимоячиларимиз тўпи дарвоза чизиғидан қайтариб қолишди.
37-дақиқада Иқбол Маликжоновнинг жаримадан тепган тўпи сал ноаниқ бўлди.
Биринчи бўлим сўнгги қадар уюштирилган ҳар икки жамоага ҳам самара келтирмади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни футболчиларимиз шиддатли ҳужум билан бошлашди. Бироқ жарима майдончаси ичидаги хатоликлар ҳисобнинг ўзгаришига йўл қўймади.
55-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозасига олдида ажойиб комбинация ташкил этишди. Ушбу комбинацияни Достон Мелиқўзиев гол билан якунлади. 63-дақиқада Жонибек Мирақулов дарвоза тусинини нишонга олди.
68-дақиқада Аваз Маматхўжаев-Дилшод Баратов комбинациясидан кейин Баратовнинг зарбасини меҳмонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа юзага келган имкониятлардан самарали фойданала олишмади.
Шу тариқа, Муҳсин Низомиддинов шогирдлари навбатдаги ғалабани тантана қилишди.
Ёшлар лигаси
21-тур
“Қўқон-1912” – “Машъал” – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Шохрух Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Санжар Раҳмонов.
Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов-25, Достон Мелиқўзиев-55.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 24. Маъмур Раҳимов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.
Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 8. Рамзбек Исақов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 18. Шаҳзод Эргашев, 23. Дадахон Сулаймонов, 21. Шукур Мўминов, 33. Иброҳим Мухторов.
“Машъал”: 53. Раҳим Давронов, 3. Искандар Шойқулов, 8. Сирож Мелиев, 16. Шохжаҳон Қиличев, 18. Тимур Маматов, 20. Умид Матмусаев, 22. Абдуллох Маҳкамов, 24. Томоки Мараматсу, 47. Мўмин Мелиев, 70. Жонибек Мирзақулов, 90. Бобур Қосимов.
Захира: Ботир Носиров, 7. Шахзод Убайдуллаев, 9. Шахзод Убайдуллаев, 10. Ойбек Жўраев, 13. Искандар Шодмонов, 23. Шокир Йўлдошев, 25. Муҳаммадали Алиқулов.