16.09.2017
“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
– Рақибни яхши ўргангандик. Сўнгги пайтларда муборакликлар жанговор ўйин кўрсатаётганди. Қисқа паслар билан рақибнининг ўйинини бўзмоқчи эдик. Бироз омадимиз келмади. Бугунги йўлга қўйилган хатолардан тегишли хулосалар чиқарамиз. Мақсадимиз ҳамиша ғалаба қозониш. Кейинги учрашувларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.