21.09.2017
Ўтган турда пешқадамликни қўлга киритган ўринбосарларимиз Бекободда “Металлург” ёшларига қарши майдонга тушди.
Ўйин вакилларимизнинг устунлигида бошланди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумга ташланган футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди. Аммо уларнинг самараали фойдалана олишмади.
Учрашувнинг ярмига келиб, майдон эгалари жонланишди ва унинг натижасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.
32-дақиқада Худойшукур Сатторов ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва дарвозамизни аниқ нишонга олди.
Тайм охирида футболчиларимизда ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келди. Бироқ Аброр Раҳмоновнинг кучли зарбасини мезбонлар посбони маҳорат билан қайтаришга эришди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам ўринбосарларимиз фаол тарзда бошлашди. Лекин гол уриш мезбонларга насиб этди. 57-дақиқада Зикирилло Бобоев иккинчи гол муаллифи бўлди.
62-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини дарвозабон аранг қайтарди.
66-дақиқада вакилларимиз майдонда 10 та қолишди. Икки дақиқа ичида Андрей Сидоров икки марта огоҳлантириб, қизил карточка билан жазоланди.
72-дақиқада Аброр Раҳмоновнинг зарбаси гол бўлишига бирозгина дарвозабон ҳалақит қилди.
80-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси дарвозанинг тўққизлигига кириб бораётган паллада дарвозабон йўналишни аниқ топди.
85-дақиқада Иқбол Маликжонов 5 нафар рақибни алдаб жарима майдончасига аниқ тўп узатди. Дарвозабон ҳаммадан биринчи бўлди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мезбон футболчиси жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бош ҳакам ҳеч иккинланмай пенальти белгилади.
Ҳасановнинг ўн бир мертли нуқтадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Муҳамаданас Ҳасановнинг ўз яна рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Шу тариқа ўйин якунига етди.
Ёшлар лигаси
22-тур
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 2:1 (1:0)
Ҳакамлар: Н. Қосимов, Ҳ. Уралов, Р. Тўйчихонов, А. Саидов.
Голлар: Худойшукур Сатторов – 32, Зикирилло Бобоев – 57. – Муҳаммаднас Ҳасанов – 90.
Амалга ошира олмаган пенальти: Муҳаммаданас Ҳасанов – 90 (Қўқон-1912).
«Қўқон-1912»: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Дониёр Ҳасанов, 10. Аброр Раҳмонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 55. Андрей Сидоров, 75. Маъмур Раҳимов. 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира:1. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 33. Иброҳим Мухторов, 70. Дадахон Сулаймонов, 90. Шукур Мўминов.
“Металлург” 35. Акобир Қаюмов, 5. Сирожиддин Аллаев, 7. Улуғбек Худоёров, 9. Зокир Аҳмаджонов, 10. Сирож Тошпўлатов, 17. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Аслиддин Абдураҳмонов, 23. Зикирилло Бобоев, 77. Умид Раҳимов.
Захира: 32. Шерзод Каримов, 4. Зуфар Акбаралиев, 8. Арам Маркоян, 15. Жамшид Нурматов, 46. Жасур Рустамов, 88. Муҳаммадазим Нурматов.