28.09.2017
Жамоамиз навбатдаги ўйинни Қўқонда “Шўртан”га қарши ўтказади. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 23-турда ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди. Унга кўра, шанба кунги учрашувимизни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
Азиз Асимов ушбу мавсумда икки марта жамоамиз иштирокидаги учрашувда ишлаган. Ушбу рефери 2-тур доирасидаги “Обод” – “Қўқон-1912” ўйинини ҳамда 15-турдаги “Олмалиқ” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувини бошқарган.
Олий лига
23-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.