01.10.2017
Мамлакатимизда ҳар йили 1 октябрь – ана шундай мўътабар касб эгалари бўлган Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмокда.
Қадрли устоз ва мураббийлар!
Авваламбор, дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган Сиз, азизларни бугунги қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан “Қўқон-1912” футбол клби номидан чин қалбимиздандан табриклаймиз.
Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён.
Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мураббийлардир.
Шу боис Сизларни бугунги 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз! Сиз устозларнинг пойингизга гулдасталар сочиб ҳурматлаб эъзозласак арзийди.
Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Сиз, азизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, ҳаётда ва меҳнат фаолиятингизда бахт ва омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.