06.10.2017
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевнинг туғилган куни. Қўқонлик футбол мухлисларининг ёқимтойига айланиб улгурган Қувондиқ бугун ўзининг 23 ёшини қарши олмоқда.
Шу мунсабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари номидан Қувондиқни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.