“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихи

19.10.2017

Шанба куни  жамоамиз 25-тур доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 23 бор куч синашишган. 4 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-25. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 16 очкони қўлга киритган.

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

01.10. 2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1

31.05.2015  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1

23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2

09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0

22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг тўрттасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 4 та учрашувда “Навбаҳор” сафарда уч очкони ўзиники қилган.

 

Ҳакамлар

21 октябрь  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда футболчилармиз ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912”  2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1.

Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги олтита учрашувда ишлаган.

 

Олйи лига

25-тур

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор” (Наманган)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

ПФЛ вакили: А. Фролов.

 

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув шанба куни соат 15:30да “Марказий” стадионида старт олади. Барча мухлисларимизни стадионимизга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО