21.10.2017
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
- Бугун ҳақиқий дербига хос ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа чиройли футбол ўйнашди. Қизил карточка бизнинг фойдамизга ишлади. Шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди. Бугун мухлисларимиз стадионимизни тўлдириб ўтиришди. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Ўйин олдидан таркибда муаммолар бор эди. Носир Отақўзиев ва Филип Райевац жароҳат олишиб, сафдан чиқишди. Бугун ярим ҳимоячилар яхши ўйнашди. Уч кундан кейин меҳмонда ўйнаймиз. Шу боис эртаданоқ “Локо”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.