31.10.2017
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Жамоамиз раҳбари бугун ўзларининг 56 ёшларини қарши олишмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлисларимиз номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.
Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг куз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Айнан шу инсон саъи-ҳаракатлари эвазига ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонга катта футбол жадаллик билан ривож топмоқда. Бу йилги мавсумда жамоамиз кўрсатаётган натижалар қўқонлик футбол мухлисларини қувонтираётгани аниқ. Бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистондаги ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган жамоалардан бири саналади. Бу борада ҳам Бахтиёр аканинг ҳиссалари беқиёс.
Умуман олганда, қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клубимиз раҳбарининг келажакдаги режалари улкан.
ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!