05.11.2017
Олий лига 27-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўйинидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Бугун жуда қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.Агар биз ютқазганимизда турнир жадвалидаги аҳволимиз ёмонлашар эди. Бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Улар бугун мухлислага ёқадиган ўйин кўрсатишди. Бухоро жамоаси ҳам ҳозирги кунда бекорга 5-ўринда турмаганини майдонда исбот қилди.
Олий лигадаги ислоҳотларга нима дейишим мумкин ? Турнир жадвалининг пастки қисмидаги жаоаларга ачинаман. Манимча бу ишга ёки вақтлироқ ёки мавсум тугагандан сўнг қўл урилса яхши бўларди.Яхши биз керакли очколарни биринчи даврада йиғиб олганмиз.
Пенальти манимча бор эди. Ҳакам вазиятга анча яқин турган эди. Қолаверса биз киритган 3-голимиз ҳам инобатга олинмади. Ҳакамларни ҳаракатларини муҳокама қилмайман, бу ишни бажарадиган маъсул шахслар бор. Ўйиндаги вазиятлар видеотасвирлари сайтларда чиқса керак , ўзларинг кўриб баҳо берасизлар деб ўйлайман. Шу ўринда Қўқондан келиб стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман.
“Бухоро” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман !