09.11.2017
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.
- Воддийда ўйнаш осон эмас. “Қўқон-1912” жамоаси бу йил яхши натижаларни қайд этмоқда. Бундан ташқари, қўқонликлар ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий бош оғриқ бўлади. Қўқонда кучли жамоа шаклланган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳар қандай ҳолатда тушкунликка тушиб қолмайди. Буни бугун гувоҳига айландим. Бугунги ғалабамиз осонликча қўлга киритилгани йўқ. Бу футбол бунда ана шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради. “Қўқон-1912”га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.