Бахтиёржон Толипов супер лига ташкил этиш таклифини илгари сурмоқда.
the_title()

17.11.2017

-Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан кейинги йилда олий лигада 12 та жаома иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилинди.-дея бу борада ўз муносабатларини билдирди, “Қўқон-1912” футбол клуби бош директори Бахтиёржон Толипов.
– Қарор қабул қилиндими демак бизнинг вазифамиз бу қарорни бажариш. Бизнинг жамоамиз бу мавсум яхши иштирок этди ва биринчи даврадаги йиғиб олинган очколаримиз, қолаверса иккинчи даврадаги ўйинларимиз орқали  жамоамизни кейинги йилда хам олий лигада иштирок этиши таъминланди. Мени шахсий фикрим олий лигада 12та жамоани иштирок этиши , чемпионатни янада қизиқарли ўтишига хизмат қилади. Чемпионат  3-даврали тизим асосида ўтказилиши ҳақида бироз фикрим бошқачароқ эди. Масалан 3-давра ўйинларида яна барча жамоалар қуръа ташлаш орқали бир-бирлари билан ўйнашар экан. Агар шу қисмига ўзгартириш киритилса, яъни 1-6 ўриннни эгаллаган жамоалар совринли ўринлар учун бир-бирлари билан уй-сафар тизимида ўйин ўтказишса, 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса худди шу йўсинда кучлилар сафида қолиш учун курашишса янада қизиқарли ўйинлар кўпайяр эди деган фикрдаман. Бунда спорт тамойиллари ҳам бузилмаган бўлар эди.
– Лицензиялаш бўйича талаблар олдин ҳам бўлган, клубимиз бу масалада  ОФК талабларини  бажариб келган. Бу масала биз учун янгилик эмас. Биздаги асосий қиладиган ишларимизни белгилаб олганмиз. Биринчи ўринда  стадионимиздаги ёритиш тизимини ОФК талаблари бўйича янгилаш борасида ишлар бошланди.Бу борада ҳаракат бошлаганмиз. Электр тармоқлари корхонасидаги мутахасислар билан келишиб олдик. Стадион ёритгичлари янгиланади.
Иккинчи масала аёллар футболи. Бу борада ҳам ишларни бошладик. Аёллар жамоамиз ташкил қилинмоқда. Бу жамоага бош мураббий қилиб Мирсаид Миролимов тайинланди. Шу кунларда бу жамоа ўзининг ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. Учинчи масала бу мини футбол жамоаси. Биз клубимиз қошида мини футбол жамоасиниям ташкил қилдик. Бу жамоага Муҳаммаджон  Иноғомов маъсул бўлади. Келгуси йилда бу жамоаларимиз 1-лига мусобақаларида иштирок этишади.
Футбол мактаблари бўйича айтадиган бўлсам, хабарингиз бор жамоамиз қошида 5 нафар мураббий  футбол мактабларимизда болалар билан ишлаб турибди.  Келгуси йилда бу мактабларимизнинг  моддий техника базасини кучайтирамиз. Турли ёшдаги болалар ўртасида республика чемпионатларини ўтказилиши борасидаги қарор ҳам тўғри қабул қилинган деб ҳисобламан. Бу  турнирлар ёш футболчиларни етишиб чиқишида катта ахамият касб этади.
Талаблардан бири олий лигада асосий таркибда 19 ёшли футболчини ўйнаши мажбурийлиги ҳақида. Бу масалада мурабиийларда ҳам саволлар туғилмоқда. Чунки олий лигада 12та жамоа бўладиган бўлса , шу ёшдаги 12 та, жарохат олиши ёки карточкалар бўйича дисквалификацияларни ҳисобга олганда 24та талантли футболчини топиш бироз қийинроқ бўладими деб ўйлайман. Чунки биз хам мухлислар ҳам бош мураббийдан аввало натижани талаб қиламиз. Мураббий бунинг учун тажрибали , ўйинни кучайтирадиган футболчини майдонга туширишни истайди. Бу ерда ҳам спорт тамойиллари бироз бузилгандек. Тўғри дунёда Погба, Мбаппе,Сане каби иқтидорли ёшларни кўряпмиз, лекин улар дунё миқёсида олганимизда ҳам саноқли холос. Биз эса Ўзбекистонда шундай ёшларни хар турда 12тасини ўйнатишимиз керак бўляпти. Қолаверса ўйин қайдномасига 18та футболчи киритилади холос. Бундан иккитаси дарвозабон бўлиши аниқ. Яна иккита ёш футболчини киритилса, ёши котта тажрибали футболчига қайдномада ҳам ўрин йўқолади. Энди яна бир томони бу ёш футболчини бир йил ўйнатдик, кейинги йил у олий лигага тортмасачи ? Ўз-ўзидан уни бош мураббий таркибдан чиқаради. Унинг ўрнига яна бошқа 19-ёшли футболчини майдонга тушириш керак бўлади. Манимча бу масалани хам бир ўйлаб кўрилса яхши бўлар эди.
Шу ўринда менда бир таклиф бор эди. Бу таклифни ЎФФда бўлиб ўтган йиғилишдан кейин ҳам раҳбарларга айтдим. 12та  жамоа иштирок этадиган лигани “супер лига ” деб атасак, 1- лигани эса олий лига деб атасак қандай бўларкин ?
-Бизда янги талаблар бўйича муаммолар йўқ. Кўрсатилган муддатларда биз барча талабларни бажарамиз. Ўзингизни хабарингиз бор Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг 22-август 2017-йилдаги ,”2017-2019-йилларда  Қўқон шаҳрини комплекс  ривожлантириш тўғрисида”ги   658-қарорига асосан бизни “Марказий” ўйингоҳимизга ўн миллиард сўм маблағ ажратилмоқда. Бу маблағни 4 миллиард сўми 2018-йилда, 6 миллиард сўми эса 2019-йилда бизга берилади. Мана шу маблағлар билан стадионимиз тўлиқ реконструкция қилинади. Ёритиш тизимлари янгиланади, ўриндиқлар сони кўпайтирилади, стадион майдони ҳам яхшиланади. Хозирги бизга қўйиладиган талаблар бўйича стадион сиғими энг камида беш минг ўринли бўлиши лозим дейилган, бизда ҳозирни ўзида стадионимизга ўн мин томошабин сиғади. Реконструкциядан кейин эса бу рақамлар янада кўпайади. Стадиондаги оммавий ахборот ходимларига яратилган шароитларимиз хам талаб даражасида, лекин биз бу жойни ҳам янада кенгайтирамиз ва қулайликларни оширамиз.Ўйлайманки биз келгуси янги форматдаги чемпионатда хам ўз сўзимизни айтамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз !
“Футбол экспресс”  газетасидан олинди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО