19.11.2017
“Сўғдиёна”- “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.
-Ўйин қийин бўлди. Ҳар иккала жамоа ўз жонларини бериб ўйин кўрсатди. “Сўғдиёна”ни ғалаба билан табриклайман. Улар 9 киши бўлиб бугун жасорат кўрсатишди. Ўз жамоам ҳақида гапирсам, жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Жиззах жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман. Жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадига эриша олдими? Биз 5 ёки 6 ўринни олишимиз учун бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Мавсум бошида жамоа раҳбарияти бизга турнир жадвалининг юқори ўринларидан бирини эгаллашимизни айтишган эди ва биз бунга харакат қилдик. Олдинда “Олмалиқ”қа қарши баҳс кутмоқда ва биз бу учрашувга тайёргарликни давом эттирамиз.