23.11.2017
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 30-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 25 ноябрь куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Ушбу ҳакам бундан олдин уч марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда футболчилармиз ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912” 2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1, “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 2-0.
Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги еттита учрашувда ишлаган.
Олий лига
30-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: О.Дачев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Р.Черников