Нўъмон Ҳасанов: Қўқонда футбол йилдан-йилга ривожланиб боради.

25.11.2017

“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

  • Ўйин туғирисида айтадиган бўлсак, шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Чемпионат якунланди. Мавсум давомида яхши ўйинлар бўлди, хатолар ҳам бўлди. Хатоларимиздан хулоса чиқариш учун вақт бўлади. Футболда шундай ҳодисалар учраб туради. Иккинчи даврада таркибни кучайтира олмадик. 11 нафар футболчи билан бутун мавсум давомида ўйнаб бўлмайди. Захирада ўйинни кучайтира оладиган ўйинчи етишмади. Мақсадимиз Қўқон футболини кўтариш эди. Оз бўлса-да, ниятимизга етдик. Биринчи даврада пешқадамлар сафида юрдик. Лекин мавсумни яхшироқ ўринда якунламаганимиздан афсусдаман. Албатта бизга қулай шариотиларни яратиб беришгани, қўллаб туришгани учун рахбарларимизга, ҳомийларимизга миннатдорчилик билдираман. Футболчиларимиз ва мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Ишқибозларимиз мавсвум давомида бизни тинмай қўллаб туришди. Ўйламанки Қўқонда футбол йилдан-йилга ривожланиб боради.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО