28.11.2017
“Олмалиқ”қа қарши учрашувда мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказган футболчиларимиз таътилга чиқишди. Жамоамизнинг сербиялик легионерлари ҳам ўз юртларига жўнаб кетишди. Ҳали расман жамоани ҳеч ким тарк этмаган. Декабрь ойида футболчиларимиз янги мавсумга тайёргарликни бошлашлари режалаштирилган. Биринчи йиғин қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.