28.12.2017
Бугун жамоамиз тайёргарлик жараёнининг биринчи босқичини якунлади. Биринчи босқич ўртоқлик учрашуви билан интиҳо топди. Жамоамиз Суперлиганинг янги аъзоси “Цементчи”га қарши ўйин ўтказди. Учрашув Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтди.
15-дақиқада вакилларимизни ҳисобни очишди. Бурчакдан оширилган тўпни Жалил Кимсанов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Ҳисоб очилганидан кейин ҳар икки жамоа вакиллари гол уриш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишларига қарамай, ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.
39-дақиқада рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Собир Ҳамидовга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Ҳолмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни 2:0га етказди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқада вакилларимиз яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Қувасойликлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани боис пенальти белгиланди. Аммо Баҳодир Пардаев пенальтини голга айлантира олмади. Унинг зарбасини Турдалиев қайтаришга эришди.
Иккинчи бўлимда жамоамизда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Майдонга асосан ёш футболчилар туширилди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида ҳар икки жамоа ҳам ҳисобни ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Лекин гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.
Шу тариқа, футболчиларимиз янги йил таътили олдидан ишончли ғалабага эришишди.
Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 2:0 (2:0)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Санжар Раҳмонов.
Голлар: Жалил Кимсанов-15, Мурод Ҳолмуҳаммедов-39 (пен).
Амалга оширилмаган пенальти: Баҳодир Пардаев-50.
“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Исмоил Охунжонов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев, Баҳодир Пардаев.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Ислом Абдуллаев, Хушнуд Авилов, Иқбол Маликжонов, Аброр Раҳмонов, Достон Мелиқўзиев, Дилшод Баратов, Аббос Носиров, Дониёр Турсунов.
«Цементчи»: Фаррух Турдалиев, Маъруф Зокиржонов, Иқбол Бобохонов, Оқилбек Маҳмудов, Даврон Маматов, Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Элёр Мамасолиев, Абдул Азиз Юсупов, Даврон Исоқов, Шаҳзод Абдураҳимов.
Захира: Илҳом Жуманов, Маматвали Нуриддинов, Отабек Исроилов, Раҳматилло Мелибоев, Сардор Сотиволдиев, Жамшид Қобулов.