10.01.2018
“Қўқон-1912” футбол клубининг ўринбосарлар таркиби янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқдалар.
Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги мураббийлар штаби кўплаб ёш футболчиларни кўрикдан ўтказмоқдалар. Ўтган мавсумда бронза медалларини қўлга киритган ёшларимиздан , бу йил ҳам мухлисларимиз яхши натижа кутишлари табиий ҳол. Бунинг учун мураббийларимиздан катта меҳнат талаб қилинади.
Бугун Қўқондаги “Кимёгар” стадионида М Низомиддинов шогирдлари назорат ўйинини ўтказишди. Рақиб сифатида тажрибали Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги Яйпаннинг “Турон” жамоаси танлаб олинган эди. Учрашув қизиқарли ва томошабоп тарзда ўтди. Дастлаб яйпанлик футболчи Асадбек Комилов ҳисобни очган бўлса, 2-таймда Аброр Раҳмонов пенальтидан гол киритиб ўртадаги мувозанатни тиклади. Шундан кейин ҳар иккала жамоа вакиллари ҳарчанд уринишмасин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Муҳсин Низомиддинов бугунги баҳсда жамоа кўригида бўлиб турган 30 дан ортиқ футболчиларга ўйнаш имкониятини берганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўртоқлик учрашуви.
“Қўқон-1912” (ўринбосарлар) – “Турон” (Яйпан) 1:1.
Қуйида бугунги учрашувдан олинган суратлар билан танишинг.