ЎЗБЕКИСТОН ОТЖ МЕЗБОНЛАРНИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ ИККИ НАФАР ФУТБОЛЧИМИЗ МАЙДОНГА ТУШДИ

12.01.2018

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди.

Равшан Ҳайдаров жамоаси мезбон Хитой билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг аҳамияти жуда муҳим эканлигини англаган вакилларимиз ўйинни фаол тарзда бошлашди ва 14-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Хожиакбар Алижонов аниқ зарба билан дарвзани  нишонга олди. Ушбу гол эса баҳс сўнггига қадар ўзгаришсиз қолди ва олимпиячиларимиз муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Мазкур учрашувда “Қўқон-1912”нинг икки нафар футболчиси майдонда ҳаракат қилди. Жавоҳир Сидиқов асосий таркибда майдонга тушиб, 66 дақиқада тўп сурди. Ойбек Рустамов эса 73-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 15 январь куни 3-тур доирасида Уммонга қарши баҳс олиб боради.

 

U-23 Осиё чемпионати

“А” гуруҳи, 2-тур

Ўзбекистон – Хитой 1:0 (1:0)

Гол: 1:0 – 14 Алижонов.

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Аббосхон Отахонов, Рустам Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Одилбек Ҳамробеков, Достонбек Турсунов, Дониёр Нарзуллаев (Бобир Абдуҳолиқов 90+2), Достон Ҳамдамов (Ойбек Рустамов, 73), Жавоҳир Сидиқов (Жасурбек Яхшибоев, 66), Забиҳилло Ўринбоев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО