14.01.2018
Бугун 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”. Шу муносабат билан “Қўқон-1912” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар номидан Қуролли кучлар ходимлари ва Ватанимиз посбонларини ҳамда юртимизнинг барча ўғлонларини Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Бугунги тинч ва осойишта, фаровон ҳаётимиз мамлакатимиз Қуролли Кучлари томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилиниб келинмоқда, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган уғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди.
Куролли кучларимиз посбонлари ватанимиз сарҳадларини мустаҳкам ҳимоялаб келаётганликлари учун осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва ободдир.
Яна бир бор барчани Ватан ҳимоячилари куни – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз!