17.01.2018
Бугун ЎзПФЛнинг мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ходимлари Фазлиддин Хожимуҳамедов ва Азиз Паттахов Қўқон шаҳрига келишди.
Меҳмонлар Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлишди. Уларни жамоамизнинг бир гуруҳ фаол мухлислари қарши олдилар.
Ташриф давомида Фазлиддин Хожимуҳамедов ва Азиз Паттаховлар жамоамизнинг мухлислари билан учрашув ўтказиб, келаётган мавсумга мухлисларнинг тайёргарлиги, стадионга мухлисларни янада кўпроқ жалб этиш ва стадионларда мухлисларга қулай шароитлар яратиш борасида суҳбат ўтказдилар.
Қўқонлик мухлислар ҳам ўз навбатида меҳмонларга эсдалик совғаларини топшириб, уларни чемпионат баҳслари давомида Қўқондаги “Марказий” стадионига таклиф қилдилар.
Қўқонлик мухлислар доим республикада етакчи ўриндалар. Бежизга мухлисларимиз ўтган мавсумнинг “Энг яхши мухлислар клуби” совринини қўлга киритишмади. Келаётган мавсумда ҳам мухлисларимиз ушбу унвонни ўзларида сақлаб қолишга ваъда бердилар.