Мухлислар клубининг йиғилиши бўлиб ўтди

18.01.2018

Қўқон аҳли азалдан футболсевар ҳалқ. Бу юртда ўзбек футболига тамал тоши қўйилган.

“Қўқон-1912”  футбол жамоасининг мухлислар клуби бежизга бу йил ЎФФ томонидан таъсис этилган  “Энг яхши мухлислар клуби” номинациясида ғолиб деб топилмади. Жамоамиз ўзининг мухлислари билан ҳамиша фахрланиб келади.

Бугун Қўқон шаҳрида “Қўқон-1912”  футбол жамоаси мухлисларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоанинг 100 дан ошиқ мухлислари ва “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида икки масала кўриб чиқилди.

  1. Мухлислар клубининг ўтган йил бўйича ҳисоботи.
  2. Мухлислар клубининг раҳбариятини сайлаш.

Йиғилишни “Қўқон-1912” футбол клуби вице президенти – бош директори Бахтиёржон Толипов кириш сўзи билан очиб бердилар. Жамоа раҳбари мухлисларга жамоада ўтган йилги қилинган ишлар ва жамоанинг келгуси режалари ҳақида батафсил сўзлаб бердилар. “Мухлисларимиз ўтган мавсумда жамоамизнинг ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлдилар. Ҳоҳ уйда, ҳоҳ сафарда ўйнасак-да футболчиларимизга далда бўлиб турган барча азиз мухлисларимизга клубимиз номидан ўзимни чексиз миннатдорлигимни билдираман. Биз билан доимий бирга бўлган мухлислар клуби етакчилари Илҳомжон Қундузов ва Қаҳрамонжон  Исроиловларга эса алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман ” – деди Б. Толипов.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мухлислар клуби раиси Қаҳрамонжон Исроилов  сўз олиб ўтган йилларда олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Музокарага сўзга чиққан жамоамизнинг фахрий мухлисларидан Шерхон Қосимов  амаки, ўтган йилларда Қўқонлик мухлислар жамоамизнинг ҳар бир ўйинида фаол бўлганликларини, футболчиларимиз ҳам ўз ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилганликларини гапириб ўтдилар. Бунинг учун жамоа раҳбарияти ва футболчиларига мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб ўтдилар.

Йиғилиш иштирокчилари “Қўқон-1912”  мухлислар клубининг ўтган йиллардаги фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.

Шундан сўнг кун тартибидаги  иккинчи масалага ўтилди.

“Қўқон-1912” мухлислар клубига янги рахбар этиб Мансурхон Жалилов номзоди кўрсатилди. Йиғилишга ташриф буюрган мухлислар бир овоздан бу номзодни қўллаб-қувватладилар.

Шундай қилиб мухлислар клубига янги раис этиб Мансурхон Жалилов, раис ўринбосари этиб эса Ўлмасбек Сайфутдиновлар сайланишди.

Кўпчилик мухлисларнинг тилак ва истакларини инобатга олиб, бундан буён “Қўқон-1912”  мухлислар клуби “Содиқ мухлислар клуби” деб номланадиган бўлди.

Шундан сўнг янги сайланган “Содиқ мухлислар клуби” раиси Мансурхон Жалилов сўз олиб, билдирилган ишонч учун барчага раҳмат айтди. “Бундан буёғига мухлислар клуби ишини ривожлантириш, келаётган мавсумда хам республикамиз мухлислари орасида “чемпион” бўлиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Севимли жамоамизни ҳеч қаерда ва ҳар қандай шароитда ҳам ёлғизлатиб қўймаймиз”-деди Мансурхон Жалилов.

Шунингдек, йиғилишда “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев ва бир нечта фаол мухлислар сўзга чиқдилар.

Бўлиб ўтган мажлис юқори кайфиятда  “Қўқон, Қўқон, Қўқон ” деган ҳайқириқлар билан якунланди.

photo_2018-01-18_16-38-19

photo_2018-01-18_16-38-29

photo_2018-01-18_16-38-34

photo_2018-01-18_16-38-39

photo_2018-01-18_16-38-43

photo_2018-01-18_16-38-48

photo_2018-01-18_16-38-54

photo_2018-01-18_16-39-00

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО