20.01.2018
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатидаги юришини давом эттиради. Вакилларимиз чорак финалда Япония олимпия терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олишди. Ушбу учрашувда ўзбекистонлик футболчилар ҳар томонлама японлардан устун келишди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки 45 дақиқа ичида рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллашди. 31-дақиқада “Қўқон-1912” жамоаси етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Айнан мана шу годан кейин олимпиячиларимизнинг иштаҳалари очилиб кетди ва “кунчиқар юрт” вакиллари дарвозасига яна учта тўп киритишди.
Жавоҳирнинг ўзи эса учрашувда 74-дақиқа ҳаракат қилди. Кейин унинг ўрнига Бобур Абдухолиқов майдонга тушди.
Шу тариқа, олимпиячиларимиз Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Бу босқичда жамоамизга Жанубий Корея – Малайзия жуфтлиги ғолиби тўқнаш келади. Ярим финалда ҳам футболчиларимизга омад тилаб қоламиз.
ОФК U23.
Чорак финал.
ЯПОНИЯ – ЎБЕКИСТОН – 0:4 (0:3)
Голлар: Жавоҳир Сидиқов (31), Достонбек Ҳамдамов (35), Жасур Яхшибоев (39, 47).
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббосжон Отахонов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков (Абдужамол Исроилов 86), Жасурбек Яхшибоев, Забихилло Ўринбоев (Дониёржон Нарзуллаев 81), Жавоҳир Сидиқов (Бобур Абдухолиқов 74), Достонбек Ҳамдамов, Достонбек Турсунов.