20.01.2018
Хабарингиз бор, ҳар йили Фарғонада анъанавий тарзда “Вилоят Ҳоким Кубоги” мусобақаси ўтказилиб келинади. Бу йилги турнир олдинги йиллардан бироз фарқ қилиши мумкин. Аниқроғи, 28 январь куни старт олиши кутилаётган мусобақа халқаро турнир мақомини олиши кутилмоқда. Айни дамда мусобақа ташкилотчилари Тожикистон ва Қирғизистон клублари билан музокара олиб боришмоқда. Агар келишувга эришилса, “Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2018”да қўшни республика жамоалари ҳам қатнашишади.
Бундан ташқари, турнирда Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-лигаси жамоалари иштирок этишади. Тез кунда турнир иштирокчилари ва тақвими эълон қилинади.
Айтганча, Фарғона вилояти футбол федерацияси ушбу мусобақанинг савиясини ошириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишмоқда. Мусобақада қатнашиш истагида бўлган Суперлига ва Про-лига клублари Фарғона вилояти футбол федерациясига мурожаат этишлари мумкин.
Аброр ДЕҲҚОНОВ