24.01.2018
Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати олимпиячиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Кеча ярим финалдан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, Шарқий Осиёнинг яна бир номдор жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Биринчи бўлимнинг 33-дақиқада Жавоҳир Сидиқовнинг ажойиб пасини Забиҳилло Ўринбоев голга айлантира олди.
Иккинчи бўлимда Жанубий Корея анча фаоллашди. 58-дақиқада Хван Хьюн Су боши билан дарвозамизни ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.
75-дақиқада рақибларимиз майдонга бир киши кам бўлиб қолишди. Жанубий Корея терма жамоаси футболчиси Жанг Юнхо қўполлиги учун майдондан четлатилди. Шундай кийин ташаббус тўлиқ олимпиячиларимиз томонига ўтди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ўйин тақдирини асосий вақтда ҳал этиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишди. Аммо вазиятлардан самарали фойдалана олмаслик оқибатида асосий вақт дуранг билан якунланди.
Экстра таймлар ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди. 100-дақиқада Азизжон Ғаниев, 110-дақиқада Жасур Яхшибоев, 120-дақиқада Акром Комилов Жанубий Корея дарвозасига гол киритишди.
Ушбу ўйинда “Қўқон-1912” жамоасининг икки футболчиси майдонга тушди. Доимгидек Жавоҳир Сидиқов асосий таркибда майдонга тушиб, 112-дақиқа давомида ажойиб ўйин намойиш этди. Жавоҳир иккита голга ҳаммуаллифлик қилди, учинчи голда ҳам унинг ҳиссаси катта бўлди. Ойбек Рустамов эса 109-дақиқада ўйинга қўшилди.
Финалда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Мазкур учрашув 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Чанжоу шаҳридаги Changzhou Olympic Sports Centre стадионида бўлиб ўтади.
Осиё чемпионати
Ярим финал
Ўзбекистон – Жанубий Корея – 4:1 (1:0)
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 33, Азизжон Ғаниев 99, Жасурбек Яхшибоев 110, Акромжон Комилов 120. – Хванг Хюн Су 58.
Ўзбекистон – 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акромжон Комилов, 5. Аббосжон Отахонов (16. Дониёр Нарзуллаев, 91), 6. Азизжон Ғаниев (15. Ойбек Рустамов, 109), 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Жасурбек Яхшибоев, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Жавоҳир Сидиқов (Бобур Абдухолиқов, 112), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Достонбек Турсунов