24.01.2018
Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари навбатдаги ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнайди. Фарғона вилояти чемпиони – “Ифтихор” жамоасига қарши кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиннинг 17-дақиқасида олтиариқликлар ҳужумчиси Оятуллохон Муҳиддинов ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Бахтиёр Абдубаннонов мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва ўйин жангавор дуранг билан якунланди.
Назорат учрашуви
“Ифтихор” – “Қўқон-1912” ўринбосарлар – 1:1