Андрей Сидоров: “Халқимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман”

28.01.2018

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кеча Осиё чемпионати финалида Вьетнамни мағлуб этиб чемпион бўлди.

Финал учрашуви сўнггида захирадан майдонга тушиб ҳал қилувчи голни урган Андрей Сидоров ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.

“Гол урган вазиятда ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Жуда қийин ўйин бўлди, унда ғолиб чиққанимиздан хурсандман. Баъзи ҳолатлар уни оғир бўлишини таъминлаб берди. Аммо Ўзбекистон ғалабага ҳақли эди, биз тўпни кўпроқ эгаллаб турдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик.

Ўша вазиятда зарба бераман деб ўйламагандим. Аммо тўп мен томонга келаётганида шунчаки унга реакция қилдим холос. Тўп дарвоза ичига бориб тушганига ишона олмасдим.

Ғалаба мен учун энг муҳими. Ўзимни қандай ҳис қилаётганимни айтиб бера олмайман, аммо мамлакатимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман. Бизни стадионда ҳамда ватанимизда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман”, – дейди Осиё чемпиони Андрей Сидоров.

Манба : championat.asia

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО