09.02.2018
Жамоамиз кўригида бўлиб турган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.
Ғиёс Комилов, Игорь Таран, Музаффар Абдуллаев, Ўткир Юсупов ҳамда Дарко Гожковичлар бу мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлдилар.
Кўпчилик мухлисларимиз Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқовнинг тақдири билан қизиқиб, бизга мурожаат қилишмоқда. Мухлисларимизнинг хавотирларига ўрин йўқ. Жавоҳирнинг жамоамиз билан амалда шартномаси мавжуд. Келаётган мавсумда ҳам Қўқонлик “Месси” ўзининг ажойиб ўйинлари билан сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилган. Осиё чемпионатидан сўнг бироз ҳордиқ чиқарган футболчимиз кечадан машғулотларга киришди.