НЎЪМОН ҲАСАНОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

10.02.2018

Бугун жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановнинг туғилган куни. Бугун Нўъмон Нурматович 47 ёшини қарши олишмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик янги мавсумда омад тилаб қоламиз.

 

ҚЎҚОН ФАХРИ

Қўқонлик футбол ишқибозлари терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги биринчи гол муаллифи бўлган Нўъмон Ҳасановни ўзгача бир шараф билан тилга олишади. Қўқонликлар фахри бўлган Нўъмон Ҳасанов ўзбек футболида ўзига хос ном қозонган мутахассислардан бири саналади.

Нўъмон Нурматович футболчилик фаолиятида улкан ютуқларни қўлга киритган.

Бугунги кунда мураббий сифатида ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг шуҳрати футболчилик фаолиятида мавқеидан кам эмас.

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси чинакам кашфиёт бўлди. Бунда албатта бош мураббиймизнинг ҳиссаси беқиёс.

Янги мавсум бошланиши арафасида 47 ёшни қарши олаётган мутахассис оқилона селекция ишларини олиб боргани натижасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилишди.

Бу эса бошланажак суперлига баҳсларида ҳам жамоамиз мухлислар кутган натижаларини кўрсата олишига замин яратади. Жамоамизнинг ғалабали онлари ҳали олдинда.

Яна бир бор туғилган кун муборак, ҳурматли Нўъмон Нурматович!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО