Жамоамизга яна бир легионер қўшилди

17.02.2018

 

Тошкентда мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоамиз мураббийлари селекция ишларини бир муддат ҳам тўхтатишгани йўқ.

Бугун жамоамиз таркибига Сербия давлатидан яна бир футболчи келиб қўшилди.

Сербиянинг “Бежания” клуби аъзоси бўлган Марко Милич бугун эрта тонгда Тошкентга етиб келди. Марко Милич бўйи 1.91 см  бўлган марказий ҳимоячи саналади. У бугуннинг ўзида жамоа аъзолари билан танишиб, узоқ йўл босиб келишига қарамай,  “Бунёдкор” стадионида бўлган машғулотларда иштирок этди.

Эртага жамоамиз Душанбенинг “Истиқлол” жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказади. Марко катта эҳтимол билан эртагалик учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. Агар Сербиялик ҳимоячининг ҳаракатлари мураббийларимизни қаноатлантирса Марко билан шартнома имзоланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО