18.02.2018
Бугун жамоамиз футболчилари Тошкент шаҳрида ўзларининг навбатдаги назорат ўйинларини ўтказишади.
Бугунги рақибимиз Тожикистоннинг энг номдор жамоаси , Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” клуби бўлади. Душанбеликлар айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказишмоқда. Ушбу клуб ўтган йил ОФК кубоги финалига чиқиб “Ал Қува Ал Жавия” клубига ютқазиб қўйганди – 0:1.
Бугун “Истиқлол” таркибида Ўзбекистонлик футболчилар ҳам майдонга тушишлари мумкин. Ўтган мавусмни “Қизилқум”да бошлаб , 2-даврада “Бунёдкор” жамоасида тўп сурган ҳужумчи Воҳид Шодиев айни кунларда Душанбеликлар таркибига қўшилган. Шунингдек Темур Ҳакимов ҳам бугун Тожикистонликлар таркибида жамоамизга қарши ўйнаши мумкин.
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” учрашуви бугун соат 15-30 да “Обод” стадионида старт олади.