22.02.2018
“Қўқон-1912” жамоаси футболчилари Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқдалар. Машғулотлар кунига икки маҳалдан , “Бунёдкор” ва “Обод” стадионларида ўтказилмоқда. Машғулотларда мураббийларимиз футболчилар билан янги тактик ишланмалар ҳамда ўйин пайтида юзага келиши мумкин бўлган стандарт холатлар устида иш олиб боришмоқда. Барча футболчи ва мураббийларимизнинг кайфиятлари аъло даражада. Жамоа шифокорлари барча футболчиларни мавсумга соғ саломат ҳолатда етиб келишлари учун кечаю-кундуз тиним билмай меҳнат қилишмоқда.