ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДА ДАСТЛАБКИ ОЧКО

02.03.2018

Қўқонда болалар футболига бўлган эътибор жуда юқори эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбек футболининг кўплаб юлдузлари айнан Қўқон футболи тарбияланувчиси саналади. “Қўқон-1912” жамоасининг ёш футболчиларга эътибори туфайли ўзбек футболи ватанида янги номлар кашф этилмоқда. Ўтган йили Муҳсин Низомиддинов шогирдлари Ёшлар лигасида бронза медални қўлга киритиши ҳам айнан мана шундай ғамхўрликлар натижасидир. Жамоамиз мураббийлари бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

Ўтган йилги натижалардан руҳланган ўринбосарларимиз 2018 йилги мавсумда ҳам совриндорлар қаторидан жой олишни мақсад қилишган. Бунинг учун улар мавсум олди йиғинларда астойидил тер тўкишди.

Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди.  20-дақиқада жарима зарбасидан сўнг вакилларимизда қулай имконият бўлган эди. Мезбонлар посбони яхши ўйнади.

30-дақиқада Иброҳим Мухторов 4-5 нафар рақибни алдаб ўтган эди, сўнгги зарбада хато қилди. Орадан бир дақиқа ўтиб, энди Муслим Қурбонов вазиятдан фойдалана олмади.

38-дақиқада мезбонлар футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жарима тўпидан эса унумли фойдалана олмадик.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида вакилларимиз кетма-кет бурчак зарбаларига эга бўлишди, бироқ ҳар сафар рақиб ҳимоячи ва дарвозабони аниқ ўйнаб, вазиятларни бартараф этишди.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди.

56-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишлари мумкин эди. Мезбонларнинг хужуми жуда хавфли бўлди.

58-дақиқада Дилшод Баратов учрашувдаги энг хавфли вазиятни вужулга келтирди. Достон Мелиқўзиев қанотдан тўпни жуда қулай тарзда узатиб берган эди. Яқин масофадан Баратовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

64-дақиқада бухороликлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ислом Абдуллаев маҳорат кўрсатиб, рақиб зарбасини қайтариб қолди. 70-дақиқада ҳужумчимиз Достон Мелиқўзиевнинг зарбаси аниқ ва кучли бўлди. Дарвозабон аввалига қўлидан чиқариб юборди, кейинги уринишда тўпни дарвоза чизиғидан ушлаб олди. 76-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Тиниб-тинчимас Акобир Тўраев имкониятни кўкка совурмайдиган футболчи эканлигини исботлади.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди ва сўнгги дақиқаларда ирода кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришди. Достогн Мелиқўзиев рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўринбосарларимизга дастлабки очкони тақдим этди.

Бугунги баҳсда Дилшод Баратов, Достон Мелиқўзиев, Исмоил Охунжонов, Иброҳим Мухторовлар бугун мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишди. Қолган футболчиларимиз ҳам майдонда борларини бериб ўйнашганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

 

Ёшлар лигаси

1-тур

“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: Акобир Шукруллаев, Акмал Диясов, Шавкат Раҳматов.

Назоратчи:  Александр Попов

Комиссар: Маъмур Саидқосимов

Гол: Акобир Тўраев – 76 – Достон Мелиқўзиев – 90.

“Бухоро”: 13. Шоҳжаҳон Насимов, 6. Беҳруз Шодмонов, 7. Акобир Тўраев, 14. Мирфайз Муҳиддинов, 18. Раҳмон Очилов, 20. Ихтиёр Рамазонов, 21. Хуршид Олимов, 28. Озодбек Қурбонов, 27. Беҳруз Зайнитдинов, 44. Миржалол Жўраев, 73. Бахтиёр Бозоров.

Захира: 3. Солибек Каримов, 8. Анвар Жўраев, 9. Сидиқ Тимуров, 23. Жабор Наврўзов, 72. Жўрабек Тўхтамуродов, 80. Сардор Икромов, 99. Фузайл Қорёғдаев.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Иброҳим Ғофуров, 11. Савелий Абрамов, 14. Иброҳим Аҳмаджонов (9. Рамз Исақов-90), 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов (8. Бахтиёр Абдубаннонов-84), 25. Исмоил Охунжонов, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 96. Ислом Тошпўлатов, 97. Муслим Қурбонов (26. Исмоил Толипов-74).

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Шукур Мўминов,  70. Аваз Юсуфжонов, 99. Иброҳим Усмонов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО