“Марказий”  стадион чирой очмоқда.

03.03.2018

Ўзбек футболининг ватани бўлган Қўқон шаҳрида жойлашган “Қўқон-1912”  футбол клубга қарашли “Марказий” стадион айни кунларда янгича қиёфа касб этди.
Қўқон шаҳрига бир марта бўлса ҳам футбол кўриш учун ташриф буюрган ҳар бир футбол мухлиси “Марказий” стадионнинг  қандай ҳолатда бўлганлигини яхши билади. Қўқондаги бу стадионда олий лига ўйинларини ўтказилган бўлсада , аслида олий лига талабларига  жавоб бермас эди.”Марказий”га келган кўплаб жамоалар ва мухлислар  стадиондаги холатдан нолиб кетар эдилар. Лекин Қўқон клуби ўз имкониятларидан келиб чиқиб бу стадионни ҳар йили таъмирлар ва олий лига мусобақаларини кўхна шаҳарда ўтишини таъминлаб келаётган эдилар.
DSC_1347 копия

DSC_3151 копия

DSC_3153 копия

DSC_3155 копия

DSC_3156 копия

DSC_3157 копия

DSC_3394 копия
Футболимизда рўй бераётган ислоҳотлар Қўқондаги “Марказий” стадионига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказди. ЎФА раҳбариятининг клублар олдига қўйган қатъий талабларига жавоб бериш мақсадида стадионда жуда катта кўламдаги қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Буни Қўқонда яшаётган ҳар бир футбол мухлис ўз кўзи билан кўриб турибди. Бевосита ЎФА вице-президенти Умиджон Аҳмаджоновнинг  кўрсатган амалий  ёрдамлари туфайли , айни кунда стадионимиз Қўқон шаҳрига кўрк берадиган бир иншоотга айланди десак муболаға бўлмайди. Ушбу кунда ушбу стадионда нафақат суперлига ўйинлари , балки Осиё чемпионлар лигаси ўйинларини ҳам бемалол ўтказса бўлади.
Жамоа раҳбарияти, Қўқон шаҳар хокимлиги ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг ёрдамлари билан стадиондаги кийиниш хоналари, хакамлар ва назоратчилар ва ОАВ ходимлари учун ажратилган хоналарни жаҳон андозалари даражасига келтиришди. Стадион ёритгичлари замонавийларига алмаштирилди. Стадионда мухлислар учун анчагина қулайликлар яратилди. Ўриндиқлар янгиланди, майдонни кўришга ҳалақит қиладиган тўсиқ панжаралар олиб ташланди.  Тўғри майдон ҳолатини ҳали у қадар идеал деб айтиб бўлмайди. Бироқ бу масалада ҳам анчагина ишлар олиб борилмоқда. Стадион чимини парваришлаш, йил давомида ям-яшил холатда сақлаш учун мутахассислар таклиф қилиниб, уларнинг  маслаҳат ва тавсиялари асосида майдон чими парвариш қилинмоқда. Чимнинг холатини суперлига ўйинларига асраш мақсадида “Қўқон-1912” жамоасининг машғулотлари бошқа майдонларга кўчирилган. Келажакда стадион чимини янгилаш ҳам режага киритилган.
“Марказий”  стадиондаги ишлар бу билан тўхтаб қолмайди. Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан 2018-2019 йилларда  ушбу стадион қайта реконструкция қилиниб , бу ерда мухлислар учун қулай шароитлар яратиш борасида ўн миллиард сўмлик  ҳажмдаги қурилиш ишлари олиб бориш режа қилинган. Стадион сиғими  кўпайтирилади.
Бошланган мавсумдаги суперлига ўйинларига ташриф буюриб ўзингиз барчасига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

photo_2018-03-01_18-53-09

photo_2018-03-01_18-53-19

photo_2018-03-01_18-53-54

photo_2018-03-03_00-41-17

photo_2018-01-23_14-33-23

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО