03.03.2018
Бухоро шаҳрида бўладиган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда дастлаб меҳмон жамоа мураббий ва футболчиси сўнгра мезбонлар иштирок этишди.
Нўъмон Ҳасанов: Барчангизни ва барча мухлисларни бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Бу йилги мавсумга биз 20-декабрдан тайёргарлик кўришни бошлаганмиз.Мақсадимиз футболчиларимизни шу мавсумга яхши тайёрлаш эди. Жамоамизни қандай тайёрлаганимизни бугунги ўйин кўрсатади. Таркибимизда йўқотишлар бор, лекин бу мақсадимизга тўсқинлик қила олмайди.Таркибимиздаги ҳамма футболчилар тенг, улар бир-бирларига бемалол рақобат қила оладилар. Мени вазифам ўйинчиларни ўйинга тўғри тайёрлаш. Мен футбочиларимни бугунги ўйинга рухан таёрлай олдим деб хисоблайман. Футболчиларим мени кўрсатмаларимни қандай қабул қилишди , барчасини ўйин кўрсатади. Эрталаб футболчиларга мақсадимизни тушунтирдим, улар тўғри тушинишди деб ўйлайман. Биз ўйинга тайёрмиз, рақибдан қўрқиш йўқ. Футболчилар берган кўрсатмаларимизни тўғри бажаришса , мақсадимизга албатта эришамиз. Биз доим фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.
Баҳодир Пардаев: Мен Бухорода 2016 йилда ўйнаганман. Мен учун бу шаҳар бегона эмас. Шахсан Нўъмон ака Ҳасановни таклифлари билан “Қўқон-1912”га келганман. Нўъмонакадек мураббий билан ишлашни барча футболчилар ҳоҳлашади. Кореяда ҳам ўйнаб келдим. Ҳозирда Қўқонда ўйнамоқдаман , демак жамоа учун боримни бераман. ЎФА катта ўзгаришларга қўл урди, чемпионатимиз жудаям қизиқ бўлади деб ўйлайман. Ҳамма жамоадошларим натижа учун астойдил ҳаракат қиладилар. Барчамиз ўйинга тайёрмиз, мақсадимиз Қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиш.
Улуғбек Бақоев: Аввало ҳамангизни чемпионат бошланаётгани билан табрикламоқчиман. Барча жамоаларга омад тилайман. Бу йил суперлигада 12 та жамоа иштирок этади, ўйлайманки барча ўйинлар шиддатли ва қизиқарли ўтади. Мухлислар чиройли ўйинлар гувоҳига айланишади.
Бугун биринчи ўйин, ҳаммамиз инсонмиз, ҳаммада бироз ҳаяжон бор.Ўз уйимизда ўйнаймиз. Футболчиларни психологик жихатдан яхши таёйрлашга ҳаракат қилдик. Битта йўқотиш бор , Эргаш Исмоилов жароҳати боис бугун майдонга туша олмайди.
Қўқон жамоасини яхши биламан, жудаям тартибли ўйин кўрсатадиган, юқори мақсадларни кўзлайдиган жамоа. Уларни бир нечта ўртоқлик ўйинларини кўрдик. Жамоа менда яхши таассурот қолдирди. Бугун оғир ўйин бўлади.Иккала жамоага ҳам омад тилайман. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Майдонга эса фақат ғалаба учун тушамиз.
Баҳодир Насимов: Ҳаммани футбол байрами билан табриклайман. Мақсадларимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Бугун ҳам шу мақсадда майдонга чиқамиз.