НАВОИЙДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТДИК

08.03.2018

Бугунги учрашувга қизиқиш жуда юқори эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Ҳар икки жамоа биринчи турда мағлубият аламини татиб кўрганди. Шунинг учун мазкур баҳсда ғалаба қозонишни ҳар икки жамоа истаётгани аниқ эди.

Ўйин олдидан жамоамизда яна йўқотишлар бор эди. Мазкур баҳсда Музаффар Абдуллаев, Баҳодир Акрамов ва Жамшид Ҳасановлар жароҳат сабаб майдонга туша олишмади.

12-дақиқа Суҳроб Бердиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Ҳужумчимизнинг йўллаган тўпи дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

18-дақиқада майдон эгалари яхши имкониятга эга бўлишди.  Эркин Бойдуллаевнинг ажойиб узатмасидан кейин Шерали Жўраев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди. Тўп ҳимоячиларимизга тегиб қайтди.

20-дақиқада вакилларимиз томонидан хавфли вазият содир этилди. Сўнгги паллада Баҳодир Пардаев тўпга етиб кела олмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.

25-дақиқа футболчиларимизда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун иккита имконият вужудга келди. Аммо Отақўзиевнинг сўнгги зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

37-дақиқада яна бир хавфли вазиятга эга бўлдик. Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.

Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Танаффусдан кейин футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Иккинчи таймнинг илк дақиқаларидан вакилларимиз рақиб дарвозаси иккита хавфли вазият яратишди. Лекин тўп дарвозага киришни истамади.

56-дақиқада мезбонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Миржалол Қосимов бош ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилди. Натижада унга қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Орадан икки дақиқа ўтиб футболчиларимиз ажойиб комбинация ташкил этишди. Суҳроб Бердиевнинг якуний зарбасини Черемисин аранг қайтариб қолди.

72-дақиқада тиниб-тинчимас Муҳаммаданас Ҳасанов ажойиб рейд ўтказди. Сўнгги паллада Черемисин мезбонлар жонига оро кирди.

76-дақиқада Носир Отақўзиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг чамаси 1-2 метрлар масофадан бўш қолган дарвозага йўллаган тўпи ноаниқ бўлди.

78-дақиқада Акмал Рустамов жарима майдончаси ичида Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан қўпол ўйнади. Бош ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга оширилиб ҳисобни очди.

88-дақиқада вакилларимиз иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол этишди. Бу сафар Суҳроб Бердиев ўзининг ажойиб зарбаси билан Черемисинни ожиз қолдирди.

Шу тариқа футболчиларимиз Навоийда мавсумдаги биринчи ғалабани қўлга киритишди.

 

Суперлига

2-тур

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 0:2 (0:0)

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент),  Д.Жалимов (Тошкент вил.).

Назоратчи – Б.Тоғаев.

Комиссар – Б.Намозов.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 79 (пен), Суҳроб Бердиев – 87.

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 10. Алишер Саноев (18. Самандар Шодмонов-42), 11. Дониёр Усмонов, 14. Файзулла Қамбаров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.

Захира: 1. Эркин Жабборов, 5. Георги Квесиешвили, 7. Нодирхон Камолов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 16. Алишер Юсупов, 17. Артур Геворкян, 19. Сергей Прохоров, 70. Андрей Сидоров.

«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (29. Игорь Таран-79), 10. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳодир Пардаев (17. Қувондиқ Рўзиев-66), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо-82).

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 97. Муслим Қурбонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО