09.03.2018
Кеча жамоамиз Суперлига 2-туридан ўрин олган “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Бу эса жамоамизнинг Суперлигадаги биринчи ғалабаси сифатида тарихда қолди. Кечаги ўйинда Мурод Холмуҳаммедов “Қўқон-1912”нинг суперлигадаги биринчи голига муаллифилик қилди.
Сербиялик легионер Марко Милич “Бухоро”га қарши кечган басҳда жамоамиздаги дебют ўйинини ўтказганди. “Қизилқум” билан бўлиб ўтган баҳсда эса яна бир сербиялик футболчи Милан Спремо “Қўқон-1912”даги биринчи учршувини ўтказди.
Қизиқарли маълумотлар ҳақида гап кетганда шуни айтиш мумкинки, ўтган йили ҳам жамоамизнинг чемпионатдаги биринчи ғалабаси “Қизилқум” билан бўлган баҳсга тўғри келганди.
Айтганча, ушбу жамоалар шу кунга қадар Навоийда 6 марта тўқнаш келишган ва қўқонликлар сафардаги учрашувларда ғалаба қозона олишмаётганди. Кечаги ўйинда ушбу нохуш анъанага ҳам барҳам берилди.