20.03.2018
ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигада кичик танаффус юзага келди. Энди барчанинг эътибори терма жамоаларимизнинг ўйинларига қаратилади, десак муболаға бўлмайди.
Ўз навбатида футболчиларимиз “Металлург” билан бўлган учрашувдан кейин қисқа муддатли таътилга чиқишганди.
Жамоамиз кечадан “Навбаҳор”га қарши тайёргарликни бошлади. Машғулотлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Машғулотларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилганлиги боис Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилган Ойбек Рустамов, Авазхон Маматхўжаев, Муҳаммаданас Ҳасановлар иштирок этишмаяти.
Маълумки, 4-турда вакилларимиз водий дербисида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушишади. Учрашув 31 март куни бўлиб ўтади.