20.03.2018
Суперлиганинг 4-турини жамоамиз ўз майдонида , Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.
“Водий дербиси” 31-март куни Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионимизда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. “Марказий” стадион “водий дерби”сига тўлиқ тайёр. Стадион ёриткичларининг ҳозирги ҳолати, талаб қилинган 1200 люксдан ҳам юқори ҳолатда.
Айрим кимсалар бу ўйинга Қўқондаги стадион тайёр эмаслиги учун бошқа жойга кўчирилиши мумкин деган асоссиз хабарларни тарқатишмоқда.
Бундай ёлғон хабарларни тарқатаётган кимсалар бизнинг дўстларимиз эмас.
Қадрли мухлисларимиздан илтимос қилардикки, жамоамиз ҳақидаги ҳар қандай хабарни , “Қўқон-1912” футбол клубига қарашли ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.