22.03.2018
Янги мавсумда суперлига иштирокчиси бўлган “Қўқон-1912″нинг футзал жамоаси ҳам мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда.
Бугун Қўқон шаҳрида футзал жамоамиз футболчилари учун , футзал қоидалари бўйича семинар ўтказилди. Семинарни футзал бўйича ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатов олиб борди.
Таниқли ҳакамимиз футболчиларга футзал қоидаларидаги ўзгаришлар, ва келаётган мавсумдаги чемпионатимиз формати ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Семинарда иштирок этган футзалчиларимиз футзал қоидалари ҳақида олган билимлари бўйича тест синовларини топширдилар.
Семинарда футзал жамоамиз мураббийлари , футзалчилар ва жамоа раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Тошкентдан келган меҳмон Ш Пўлатов , футзал жамоамиз уй ўйинларини ўтказадиган Қўқон шаҳридаги 2-сонли болалар спорт мактаби залини ҳам кўздан кечирди.