26.03.2018
Шу кунларда юртимизда катта футбол ҳукмронлик қилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Мухлисларимиз Ўзбекитон олимпия терма жамоаси ўйинлардан баҳраманд бўлишмоқда. 23 март куни Андижонда осиё чемпиони бўлган футболчиларимиз Кения олимпиячиларига қарши майдонга тушишган эди. Бугун эса ушбу терма жамоаларнинг иккинчи ўйини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
“Қўқон-1912” футбол клуби Ўзбекистон олимпия терма жамоасига мазкур учрашувда омад тилайди. Биз сен билан ва сенга ишонамиз, Ўзбекистон!